Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Покистон яна Афғонистон ҳудудига зарба берди

Покистон яна Афғонистон ҳудудига зарба берди

Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистон ҳудудига янги зарбалар берди. Покистон армияси баёнотига кўра, зарбалар натижасида 22 нафар жангарӣ йўқ қилинган.

Афғонистондаги Толибон ҳукумати вакили эса ҳужумлар оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлгани, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканини маълум қилди.

Қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатлар Покистонда «Теҳрик-и Толибон Покистон» (Покистон Толибони) гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар кўпайиши ортидан кескинлашган. Исломобод Афғонистондаги Толибон ҳукуматини ушбу гуруҳ жангариларига бошпана беришда айбламоқда.

«Теҳрик-и Толибон Покистон» Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб турган «Толибон» ҳаракатидан алоҳида қуролли ташкилот ҳисобланади. Гуруҳ Покистон хавфсизлик кучлари ва давлат объектларига мунтазам ҳужумлар уюштириб келади. Кобул эса жангариларга бошпана берилаётганини рад этиб, бу масалани Покистоннинг ички муаммоси деб ҳисоблайди.

Покистон ҳукумати «Ғазаб лил-Ҳақ» операцияси доирасида жангарилар лагерларига қарши амалиётларни давом эттираётганини маълум қилди. Исломобод «Фитна ал-Хавариж» ва «Фитна ал-Ҳиндистон» атамалари билан Покистон Толибони ҳамда Белужистон ва Хайбер-Пахтунхва ҳудудларида фаолият юритувчи қуролли гуруҳларни назарда тутмоқда.

Покистон бу ташкилотларни Кобул ва Нью-Деҳли қўллаб-қувватлаётганини даъво қилмоқда. Иккала томон ҳам ушбу айбловларни рад этган.

Толибон ҳукумати вакили Забеҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, зарбалар натижасида Кунар ва Ҳилманд вилоятларида учта уй вайрон бўлган. Унинг айтишича, 9 киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Киритилди: 17:30 01.10.2026. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!