Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Покистон шимоли-ғарбида содир бўлган жиддий йўл-транспорт ҳодисасида саккиз киши ҳалок бўлди

Покистон шимоли-ғарбида содир бўлган жиддий йўл-транспорт ҳодисасида саккиз киши ҳалок бўлди

Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида автомобильнинг жарга қулаши оқибатида саккиз киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ҳисобот Dawn газетасига таяниб хабар беради.

Маълумотларга кўра, ЙТҲДА тўрт нафар бола ва шунча катталар ҳалок бўлган. Қайд этилишича, марҳумларнинг барчаси бир оила аъзоларидир.

"Оила Гилгит-Балтистондан қайтаётган эди... ва Матта Банда ҳудудида бахтсиз ҳодисага дуч келди. Тўрт бола, уларнинг отаси, онаси ва икки аёл ҳалок бўлди", - дея нашр полиция вакили сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Киритилди: 06:02 02.05.2025. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!