Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Покистон шарқида автобус ва юк машинаси тўқнашди, қурбонлар кўп

Покистон шарқида автобус ва юк машинаси тўқнашди, қурбонлар кўп

Покистоннинг шарқий қисмида йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, яна 33 киши жароҳат олди.

Dawn нашри полиция ва қутқарув хизматлари маълумотларига таяниб хабар беришича, ҳодиса Панжоб вилоятининг Пакпаттан туманидаги Депалпур йўлида содир бўлган.

Қарийб уч соат давом этган қутқарув операциясига қутқарувчилардан ташқари кранлар ва бошқа оғир махсус техника ҳам жалб этилган.

Нашр маълумотларига кўра, саккиз киши енгил жароҳат олган, 25 киши эса Пакпаттандаги туман шифохонасига етказилган.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаган.

Киритилди: 09:20 06.11.2026. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар