Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Покистон Қуролли кучларига Ҳиндистонга жавоб зарбаси учун “ҳаракат эркинлиги” берилди

Покистон Қуролли кучларига Ҳиндистонга жавоб зарбаси учун “ҳаракат эркинлиги” берилди

Покистон Қуролли кучларига Ҳиндистонга жавоб зарбаси учун “ҳаракат эркинлиги” берилди. Бу ҳақда Samaa TV хабар берди.

Тегишли қарор 7 май куни бош вазир Шаҳбоз Шариф бошчилигида ўтказилган Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида қабул қилинди. Учрашув иштирокчилари Покистон БМТ Низомининг 51-моддасида мустаҳкамланган ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига таянишини қайд этишди.

"Покистон ҳар қандай вақтда, исталган жойда ва ўз хоҳишига кўра исталган усулда жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолади", дейилади Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Шунингдек, баёнотда Покистон минтақада тинчликка интилаётганини, бироқ суверенитет ва миллий қадр-қиммат масаласида ҳеч қандай муросага борилмаслигини таъкидланди.

Киритилди: 16:10 07.05.2025. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!