Истанбулдаги бугунги учрашувда ҳеч қандай йирик силжиш бўлмади, фақат кутилганидек, кичик қадамлар кузатилди.
Financial Times нашр бу ҳақда юқори лавозимли украиналик расмийга таяниб хабар бермоқда.
"Россияликлар Трампга ўзларини “дипломатик ҳаракатлар” қилаётгандай кўрсатмоқда. Ҳар икки делегация бир-бири билан қўл сиқишмади ва ҳеч қандай жиддий таклиф билдирмади. Бу эса қандайдир потенциал келишувга яқинлашув борлигини кўрсатмайди. Чунки Путин ўзининг юқори даражадаги талабларидан воз кечишдан бош тортмоқда", — дея изоҳ беради FT манбаси.