Марказий Осиё катта ресурсларга эга, муҳим янги бозорларни ифодалайди ва бу минтақа билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш Покистон учун жуда фойдали бўлиши мумкин, дейилади Pakistan Observer нашрида чоп этилган мақолада.
Мақолада қайд этилишича, минтақа кўплаб табиий ресурсларга, жумладан, энергетикага эга, бу эса сармоя киритиш учун кўплаб имкониятлар яратади, шунингдек, Покистон тўқимачилик, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун муносиб бозорга айланиши мумкин. Ҳозирда Покистоннинг минтақадаги барча беш давлат билан товар айирбошлаш ҳажми йилига 400-500 миллион долларни ташкил этади.
Икки томонлама муносабатлар ривожига бир қанча тўсиқлар мавжуд, масалан, Покистоннинг минтақа билан қуруқлик алоқалари ўрнатилган беқарор Афғонистон, транзит ва транспорт инфратузилмаси ривожланмаган. Тўғри ирода ва тўғри ёндашув билан буларнинг барчасини ўзаро манфаатли тарзда ҳал қилиш мумкин.