Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Покистон Ҳиндистондан ҳужум 24-36 соат ичида режаланганини айтди

A A A
Покистон Ҳиндистондан ҳужум 24-36 соат ичида режаланганини айтди

Бу ҳақда Покистон ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттаулла Тарар ўзининг Х саҳифасида ёзди.

"Покистон ишончли разведка маълумотларига эга, Ҳиндистон яқин 24-36 соат ичида Паҳалгам ҳодисасини ёлғон баҳона қилиб, ҳарбий зарба бериш ниятида. Ҳар қандай тажовузкорлик ҳаракати қатъий жавоб билан кутиб олинади", - деди вазир.

У, шунингдек, Ню-Деҳли минтақа учун "ҳар қандай мумкин бўлган оқибатлар учун жавобгар бўлишини" айтди.

Киритилди: 05:38 30.04.2025. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар