Покистон Ғазо секторида тинчлик режасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тинчлик Кенгашига қўшилди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан Бош вазир Шаҳбоз Шарифга юборилган таклиф қабул қилинди. Мақсад — доимий ўт очишни тўхтатиш, фаластинликларга гуманитар ёрдамни кенгайтириш ва инфратузилмани тиклаш.
Покистон бу саъй-ҳаракатлар фаластин халқининг халқаро қонунчилик асосида ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқини амалга оширишга ёрдам беришига умид билдирди.