Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Грузияда Турк Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли ҳарбий-транспорт самолётининг қулаши ортидан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди.
Шариф бу ҳақда Х ижтимоий тармоқ платформасида ёзди.
"Грузияда туркиялик С-130 самолётининг фожиали ҳалокатга учраганидан қайғудамиз. Ҳурматли биродарим Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга, бортдагиларнинг оила аъзоларига ва бутун турк халқига чуқур ҳамдардлик билдираман. Ушбу қайғули кунда бизнинг фикримиз ва дуоларимиз улар билан", - дейилади постда.