Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф 2026 йил охиригача Россияга ташриф буюради. Аввалроқ режалаштирилган ташриф кейинга қолдирилган эди.
Бу ҳақда Покистоннинг Россиядаги элчиси Файсал Ниёз Тирмизи Шарқий иқтисодий форум доирасида РИА Новости агентлигига маълум қилди.
«Бош вазир бу йил албатта шу ерда бўлади», — деди дипломат.
Тирмизининг сўзларига кўра, Покистон томони Россияга ташриф учун бир нечта эҳтимолий санани таклиф қилган ва яқин вақт ичида тасдиқ олишни кутмоқда.
Ташрифнинг аниқ санаси Россия томони учун қайси вақт қулай бўлишига боғлиқ бўлади.