Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Покистон билан чегарада жангариларнинг ҳужуми оқибатида беш нафар Эрон аскари ҳалок бўлди

Покистон билан чегарада жангариларнинг ҳужуми оқибатида беш нафар Эрон аскари ҳалок бўлди

Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятида Покистон билан чегара яқинида жангариларнинг ҳужуми оқибатида камида беш нафар эронлик ҳарбий ҳалок бўлди.

Бу ҳақда IRNA агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужум Сарван шаҳрида амалга оширилган, ҳалок бўлганлар ИҚҲ Басижнинг ҳарбийлаштирилган кўнгилли кучлари аъзолари бўлган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Аввалроқ ИҚХК кучлари ҳарбий операция давомида уч нафар террорчини зарарсизлантиргани ва яна тўққиз нафарини қўлга олгани хабар қилинган эди. Хабарда гумонланувчиларнинг қайси гуруҳга тегишли эканлиги аниқланмаган.

Киритилди: 09:07 11.11.2024. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!