Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Почка қисмимни сотаман». Тошкентлик фуқаро буйрагини сотиш учун эълон берди

A A A
«Почка қисмимни сотаман». Тошкентлик фуқаро буйрагини сотиш учун эълон берди

Тошкентда 29 ёшли фуқаро буйрагини сотиш учун «OLX»га эълон берди. У буйрагини 2 минг долларга баҳолаган. Бу ҳақда "teznews.uz" хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаро буйрагини 2 минг АҚШ долларига сотиш учун эълон берган.

«Почкамни сотаман, ёшим 29 да. Иложи борича тезроқ. Телефон рақамим орқали батафсил маълумот берилади. Соғлом», — деб ёзади фуқаро эълон ҳақида келтирилган тавсифда. Эълон берувчи ўзининг шахси ва жинси ҳақида ҳеч қандай маълумот қолдирмаган.

Маълумот учун, Европада инсон ички органлари, жумладан, ингичка ичак – 2,5 минг доллар, буйраклар – 70 минг доллар, юрак – 250 минг доллар, ўпка – 20 минг доллар, кўзнинг шох пардаси – 5 минг доллар, жигар – 120 минг доллар, бош – 5 миллион доллар, ошқозон – 10 минг доллар, тухум ҳужайралар – ўртача 7,5 минг долларгача бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Қозоғистонда буйрак 10 миллион тенге, яъни 23 611 долларга баҳоланган. Шунингдек, киевлик Уляна буйраги учун деярли 350 минг доллар сўраган.

Киритилди: 03:04 04.01.2021. Ўқилди: 68955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!