“IBTimes” Хитойнинг шарқидаги Шандонг шаҳри тиланчиларининг фаолиятини ёритиб берди.
Хабарга кўра, тиланчилар бундан мамнун ва тиланишга қараганда нисбатан кўпроқ пул топишади. Гап шундаки, хитойликлар кўчаларда тиланчилик қилиб юрганларни ёқтиришмайди, сабаби, буни иснод, одамларнинг кайфиятини бузиш ва қолаверса, вақтни ўғирлаш деб билишади. Шунинг учун ташкилотлар тиланчиларга уйда ўтириб тиланишларига шароит яратиб беришган. Хайр-садақа уларнинг пластигига келиб тушади. Бундан ташқари, тиланчилар давлатга солиқ ҳам тўлашади. “Миррор” газетасида ёзилишича, ўтган йили Хитойда миллиардга яқин доллар садақа қилинган.