Президент фармони билан 2022−2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Унга мувофиқ қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
✅йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда қасддан бузувчиларга, оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларини содир этганларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш, шу жумладан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш;
✅«Йўл — пиёда учун» тамойилини кенг жорий этиш;
✅қониқарсиз ҳолати ЙТҲга, айниқса ўлимга олиб келган йўл ёки муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари тасарруфида бўлган ташкилотлар ёки орган раҳбарларидан моддий зарарни ундириш тартибини жорий этиш;
✅пиёдалар учун янги турдаги ўтиш жойларини ташкил этиш;
✅шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида пиёдалар йўлакларига пиёдалар бошқарадиган светофорлар ўрнатиш;
✅жамоат ва махсус транспорт учун алоҳида ҳаракатланиш йўл полосаси ва замонавий велосипед йўлкаларини ташкил этиш.