Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Писториус Россия яқин орада NATO'га ҳужум қилишини истисно этмади

Писториус Россия яқин орада NATO'га ҳужум қилишини истисно этмади

Борис Писториус Россия яқин орада NATO'га ҳужум қилишини истисно этмади.

Германия Мудофаа вазири бу ҳақда Fumkr медиа гуруҳига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Агар биз таҳдидни фақат ноқулайлик туғдираётгани учун эътиборсиз қолдирадиган бўлсак, у кичраймайди, аксинча катталашади", — дея огоҳлантирди

Писториуснинг қайд этишича, Россия президенти Владимир Путин ўз мамлакати иқтисодини уруш ҳолатига мослаб қўйган ва энди Россия бир неча ой ичида Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари бир йил ичида ишлаб чиқарадигандан кўра кўпроқ қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаради.

"2029 ёки 2030 йилга келиб, Путин ўз армиясини шунчалик кучайтириши мумкинки, бунинг натижасида Россия NATO'га зарба бера олади", — дея фикр билдирди Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, яқин йилларда Россия Федерацияси алянс ҳудудининг у ёки бу қисмига бостириб кириш орқали NATO'нинг ҳамжиҳатлигини синаб кўришга уриниши мумкин.

Писториус, шунингдек, Путин Россиясидан Германияга гибрид таҳдидлар, жумладан, инфратузилмага ҳужумлар ва ҳаво ҳудудининг бузилиши ҳақида огоҳлантирди.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!