Тошкент вилояти Пискент туманида 2024 йил 2-октабр куни кеч соат 20.00 атрофида умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р19 «Тўйтепа ш. (4Р2 автойўли 35 км) - Пискент ш. - А373 автойўли»нинг 14-км қисмидаги темир-бетон кўприкда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаси меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланиши натижасида кўприкнинг ўнг томонлама ҳаракат тасмасидаги оралиқ темир-бетон қурилмалари (балкалари) ва таянч (сваи) қисмлари ушбу юкламага бардош беролмасдан синиб, бузилиб, мазкур автотранспорт воситаси билан биргаликда «Тошканал» каналига тушиб кетган.
📣«HOWO» русумли, давлат рақам белгиси 80 С 219 РА бўлган оғир вазнли юк транспорт воситаси РОЗИҚОВ РАУФ ҲАЁТОВИЧга тегишли бўлиб, автотранспорт воситасининг техник паспортига мувофиқ юксиз вазни 26,8 тн ва тўла вазни 40,0 тн ташкил этади.
Юк машинасининг ҳужжатлари ўрганилганда ва кўздан кечирилганда, транспорт воситасига қум маҳсулоти юкланганлиги ва юк хатига асосан қумнинг хажми 50м3 (50м3 х 1,6 ўтиш коэффициенти=80 тонна) ни ташкил этади. Транспорт воситасининг юксиз вазни 26,8 тн, устига юкланган қумнинг оғирлиги 80 тн биргаликда 106,8 тн.ни ташкил этмоқда.
Кўприкда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини таъқиқловчи ва 8 тн гача юк билан ҳаракатланиш мумкин эканлигини кўрсатувчи ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИ ўрнатилганлигига қарамасдан, ҳайдовчи томонидан ушбу чекловларга амалга қилмаган ҳолда автотранспорт воситасини бошқарган ва бунинг оқибатида ушбу фавқулодда ҳолатни юзага келишига сабабчи бўлган.