Ҳайрулло Ибадуллаев "Барчаси Ғалаба учун!" мукофотининг "Оддий қаҳрамонлар" номинацияси ғолиби бўлди, деб ёзади @radiosputnik_spb.
У шу йил февраль ойида етти ёшли болани ерга тушишига бир метр қолганда ушлаб қолган. Ҳодиса вақтида ўзи ҳам жароҳат олган, аммо боланинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Аввалроқ у Шавкат Мирзиёев фармони билан “Жасорат” медали билан, шунингдек, Тигран номидаги мукофот ва “Қутқаришда кўрсатган жасорати учун” кўкрак нишони билан тақдирланган.