Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Песков: Россия дрон ва ракеталар билан Украинага жавоб зарбасини бермоқда

Песков: Россия дрон ва ракеталар билан Украинага жавоб зарбасини бермоқда

Россиянинг Украинага қарши дронлар ва ракеталар билан уюштирган зарбалари бу украиналикларнинг ҳужумларига жавоб чораси, деди Дмитрий Песков.

"Биз украиналиклар ижтимоий ва тинч инфратузилмамиз объектларига зарба бераётганини кўряпмиз. Бу жавоб зарбаси, айнан ҳарбий объектлар, ҳарбий нишонларга қаратилган ҳужумдир", — деди у.

Песков, шунингдек, Трампнинг "Путин ақлдан озган" деган гапига жавоб қайтарди.

"Бу эмоционал зўриқиш билан боғлиқ ҳолат. Америка томони музокаралар жараёнини бошлаш учун катта куч сарфлади, бу жуда муҳим ютуқ. Биз америкаликлардан ва шахсан президент Доналд Трампдан чин дилдан миннатдормиз. Албатта, бу айни пайтда катта масъулият билан боғлиқ лаҳза ҳамдир", — дея фикр билдирди Кремл вакиллари.

Киритилди: 18:57 26.05.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!