Перуда ўтказилган оммавий ибодат маросими вақтида номаълум шахс Рим папасига тасбеҳ отган. Буюм понтификнинг кўзига теккан.
Бу ҳақда Перунинг "El Comercio" газетасига таяниб, "El Pais" хабар бермоқда.
Ҳодиса Перу пойтахти Лима шаҳрида содир бўлган. Ўша вақтда Рим папаси автомобилда ибодат маросимига ташриф буюрган фуқаролар ёнидан ўтиб кетаётган бўлган. Шу пайт оломон орасидан кимдир унга қараб тасбеҳ отди, тасбеҳ унинг юзига тегди.
Эълон қилинган кадрларда Лев XIV дарҳол қўлини зарба жойига теккизгани, бироқ сафарни тўхтатмагани ва одамлар билан саломлашишда давом этгани кўринади.
Воқеа папа кортежининг ҳаракатига ва мессанинг ўтказилишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. El Pais нашрининг хабар беришича, католик черкови раҳбари жароҳат олмаган.
Лас-Палмас авиабазасидаги якуний ибодат понтификнинг Перуга ташрифининг якуний воқеаси бўлди. Vatican News маълумотларига кўра, ибодатга 1,5 миллионга яқин одам келган.
Маросимдан сўнг Лев XIV Римга учиб, Жанубий Америка бўйлаб сафарини якунлади. Саёҳат давомида у Аргентина ва Уругвайда ҳам бўлди.
Понтификнинг йигирма йилдан ортиқ умри Перу билан боғлиқ. У мамлакатга биринчи марта 1982 йилда миссионер сифатида келган, кейинчалик Перу фуқаролигини олган ва 2015 йилдан 2023 йилгача Чиклаё епархиясини бошқарган.