Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Перуда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Перуда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Шанба куни Перу шимоли-ғарбидаги Талара провинциясида 60 кишини олиб кетаётган автобус қоядан қулаб тушди. Бу ҳақда RPP радиостанцияси хабар бермоқда.

RPP радиостансияси маълумотларига кўра, ҳозирча 25 кишининг ўлгани маълум.

Мамлакат расмийлари қурбонлар сонини ҳали тасдиқламади. Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.

Полиция тергов ишларини олиб бормоқда. Дастлабки версияга кўра, автобус ҳайдовчиси тунда тик қияликда бошқарувни йўқотган.

Киритилди: 12:52 29.01.2023. Ўқилди: 1052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!