Нашрнинг хабар беришича, Перу Конгресси (парламенти) депутатлари президенти Дина Болуартени лавозимидан четлаштириш учун овоз берган. 130 депутатдан 122 нафари импичментни маъқуллаган.
Парламент аъзолари Болуартени "давлат раҳбари лавозими учун қобилиятсиз" деб аташган. Шунингдек, импичмент тўғрисидаги ҳужжатда Болуарте ўсиб бораётган сиёсий ва ижтимоий инқироз шароитида Перуни бошқаришга нолойиқлиги, коррупцион ҳаракатларда иштирок этиши ва ахлоқий меъёрларни бузиши қайд этилган.
Шу билан бирга, депутатлар Конгресс спикери Хосе Ерини Перунинг вақтинчалик президенти сифатида эълон қилди.