"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва характерига юқори баҳо берди.
- Абдуқодир Ҳусановнинг охирги баҳслардаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Ҳусановнинг охирги ўйинлари шунчаки даҳшатли бўлди, биз жуда хурсандмиз. Шуни алоҳида айтишим керакки, "Арсенал" билан ўйиндан кейин у бир ой давомида бирор дақиқа ҳам ўйнамади. Бу жуда узоқ муддат эди.
Унинг машғулотлардаги ва кийиниш хонасидаги ўзини тутиши — Ҳусановни айнан шу хислатлар характерлайди. Қийин лаҳзаларда футболчининг кимлиги жамоада ўзини қандай тутишидан билинади.
Абдуқодир... билмадим, лекин ишончим комилки, бу унинг ота-онасидан олган тарбияси, Ўзбекистон таъсири. У Францияда, Парижда атиги бир неча ой бўлди ва дарров бу ерга — АПЛга, "Манчестер Сити"га келди. Бундай ўзгариш осон эмас. Лекин у эшитди, ўрганди ва албатта, унинг жисмоний ҳолати шунчаки юқори даражада.
"Манчестер Сити" кўп, жуда кўп йиллар давомида энг юқори савиядаги марказий ҳимоячига эга бўлди.
- Ҳусанов 100% асосий таркиб футболчиси бўлиши учун нима қилиши керак?
- Очиғини айтаман: бу фақат унинг ўзига боғлиқ. Фақат ва фақат ўзига! — деди Гвардиола.