Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Пентагоннинг юқори мартабали вакилларидан иборат делегация Киевга келди — Politico

Пентагоннинг юқори мартабали вакилларидан иборат делегация Киевга келди — Politico

Нашрнинг хабар беришича, АҚШ қуруқлик қўшинлари вазири Дэн Дрисколл ва штаб бошлиғи Рэнди Жорж Украина президенти Володимир Зеленский, мамлакат ҳарбий раҳбарияти ва депутатлари билан учрашиш учун Украина пойтахтига ташриф буюрган.

"Бу ташрифдан асосий мақсад Украина раҳбариятининг Россия билан тўхтаб қолган тинчлик жараёнидаги иштирокига қаратилган. Гарчи Москва АҚШ ва Украина томонидан урушни тўхтатишга қаратилган олдинги барча уринишларни рад этган бўлса ҳам, Вашингтон урушни тезроқ тугатиш йўлини топишга интилмоқда", дея қайд этади Politico.

The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Украинага келган АҚШ делегацияси кейинчалик Россия вакиллари билан ҳам учрашишни режалаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 13:23. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!