CNN манбаларининг маълумотларига кўра, Пентагон мажмуасининг иккинчи қаватидан бешинчи қаватигача бўлган ҳудудда бир неча йўлаклар изоляция қилинган. У ердаги ходимлар эвакуация қилинган.
Яна бир манбанинг хабар беришича, бинодаги полиция ходимлари противогаз ва тўлиқ кимёвий ҳимоя кийимларини кийиб олишган.
Пентагон хавфсизлик хизмати томонидан тарқатилган хабарда “ҳаво сифати билан боғлиқ муаммо” аниқлангани ва қўшимча текширув зарурлиги, бу жараён бир соатдан икки соатгача вақт олиши мумкинлиги айтилган.