Пентагон Россияга қарши мудофаа урушини олиб бораётган Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қанча маблағ қолганини маълум қилди. АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийси, ҳарбий-ҳаво кучлари генерал майори Пат Райдер маълумот берди.
Маълум қилинишича, қолган сумма умумий 9,3 миллиард долларни ташкил этади. Сайланган президент Дональд Трамп лавозимига киришгунга қадар Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда. Янги президент Украинага маблағ ажратилишига қарши.
Presidential Drawdown Authority дастури доирасида 7 миллиард доллар қолган (4,3 миллиарди Конгресс томонидан маъқулланган), 2,2 миллиард доллар эса USAI (Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси) бўйича мавжуд.
Райдернинг сўзларига кўра, АҚШ апрелдан октябрь ойи ўрталарига қадар Украинага ваъда қилинган ўқ-дориларнинг 83 фоизини, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларининг 67 фоизини ва бошқа қуролларнинг 60 фоизини етказиб берган.