Қўшма Штатлар келажакда Украинага қурол-яроғ етказиб беришда пиёдаларга қарши миналарни қўшиш имкониятини истисно этмаяпти.
Бу ҳақда Америка мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх брифингда маълум қилди.
"Пиёдаларга қарши миналар охирги пакетга киритилган. Кейинги пакетларга келсак, ҳали эълон қиладиган ҳеч нарсам йўқ" - деди у. Журналистнинг пиёдаларга қарши миналар келажакда Украинага ҳарбий ёрдам пакетига киритилиши мумкинми деган саволига Сингх "шубҳасиз" деб жавоб берди.