Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пентагон раҳбари қимор сайтида ўз рақамини "ошкор қилди"

Пентагон раҳбари қимор сайтида ўз рақамини "ошкор қилди"

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг Signal мессенжерида фойдаланилган телефон рақамини интернетда очиқ манбалардан топиш мумкин бўлган. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, март ойидаёқ бу рақамни WhatsApp, Facebook, шунингдек, спорт онлайн ўйинлари сайтида кўриш мумкин бўлган.

"Миллий хавфсизлик сирлари чет эллик рақиблар қўлига тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд эди," дея таъкидлайди газета.

2024 йил август ойида Хегсет ўзининг шахсий рақамидан фойдаланиб, "Pit Xegset" номи остида спортга пул тикиш веб-сайтида рўйхатдан ўтган.

Унинг рафиқасига тегишли бўлиши мумкин бўлган рақам икки ҳафтадан сўнг яна бир ҳисоб қайдномасини рўйхатдан ўтказиш учун ишлатилган.

Хегсетнинг рақами Airbnb кунлик уй-жой ижараси платформаси ва Microsoft Teams видео қўнғироқлар иловасида ҳам аниқланган.

Киритилди: 21:28 25.04.2025. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!