АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва исроиллик ҳамкасби Исроил Кац билан телефон орқали мулоқот қилди. Пентагон раҳбари АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва Ғазо секторидаги оғир гуманитар шароитни эслатди.
“Ллойд Остин минтақавий таҳдидларни кўриб чиқиш, Исроилнинг жорий операцияларини муҳокама қилиш ва Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш учун Исроил Кац билан суҳбатлашди”, дейилади Пентагон веб-сайтида.
Остин, шунингдек, Ливан қуролли ҳамда тинчликпарвар кучлари хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган. Вазирнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”га қарши урушни дипломатик йўллар билан тугатишни тўғри деб ҳисоблайди.