Агар КХДР Россия томонида можарога кирса, Қўшма Штатлар Киев томонидан Америка қуролларидан фойдаланишга янги чекловлар киритмайди.
Пентагон душанба куни Шимолий Кореянинг Россия томонида урушга кириши АҚШнинг Украинага қурол етказиб беришига таъсир қилмаслигини айтди. Бу баёнот Шимолий Корея ҳарбий бўлинмалари Россиянинг Курск вилоятига жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотни НАТО томонидан тасдиқлаши фонида янгради.
«Россия бу аскарлардан жанговар ҳаракатларда ёки Россиянинг Украина билан чегараси яқинидаги Курск вилоятида Украина кучларига қарши жанговар операцияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланиш ниятида эканидан тобора хавотирдамиз», — деди Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх.
Америка ҳарбий департаментининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, Россия шарқидаги Шимолий Корея қўшинлари сони 10 000 аскарга етган.