Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пенсионерга ҳисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати узайтирилди

A A A
Пенсионерга ҳисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати узайтирилди

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади.

Президент томонидан 2024 йил 18 март куни имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

“Ижара тўғрисида”ги Қонунга ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди.

✅ Бундан ташқари, Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.

Киритилди: 16:24 19.03.2024. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!