Футбол афсонаси Пеле шу пайтга қадар уч марта уйланган. Айни дамда у учинчи рафиқаси Марсия Аоки билан яшамоқда.
Бразилиялик афсона олдинги рафиқаларидан бир нечта фарзанд кўрган. Аммо унинг фарзандлари отаси каби машҳур бўла олишмаган, ўғли ҳатто гиёҳванд моддаларга берилиб, қамалган ҳам. Айни дамда Пеле Марсия Аокини ўзининг халоскори деб атайди. Боиси Жанубий Америкада тиббиёт соҳаси бўйича ишлаётган, шу билан бирга бизнесменлик билан ҳам шуғулланадиган Аоки хоним ўзидан 30 ёш катта бўлган турмуш ўртоғига ғамхўрлик қилмоқда.