Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Педагогларга касбий сертификат бериш тартиби Сингапур ва БАА тажрибаси асосида ишлаб чиқилади

A A A
Педагогларга касбий сертификат бериш тартиби Сингапур ва БАА тажрибаси асосида ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда ўқитувчиликка қабул қилиш жараёни танлов асосида ташкил этилади.

Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши шарт бўлади. Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

Педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартиби Сингапур ва Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида ишлаб чиқилади.

Муаллимларга малака тоифасини бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

➖педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади;

➖ илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, малака тоифасини бериш бўйича янги тартиб 2024-йил 1-январдан жорий қилинади.

Киритилди: 14:58 02.09.2023. Ўқилди: 2355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!