Мактабгача таълим агентлиги томонидан педагог кадрлар салоҳиятини ошириш, хусусан, уларнинг жамиятдаги мавқеларини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жорий йилда, 14742 нафар раҳбар ва педагог кадрларнинг, шундан, мактабгача таълим ташкилотларининг 14 139 нафар, педагогика коллежларининг 603 нафар педагог кадрларининг малакасини ошириш режалаштирилган.
Шу билан бирга, Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш орқали таълим сифатини таъминлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларининг 14 мингдан зиёд ходимларини (40 соатга мўлжалланган) қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитиш йўлга қўйилди.
Жумладан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳасида жаҳон банки билан ҳамкорликда хорижий мутахассисларни жалб қилинган ҳолда ишлаб чиқилган 40 соатга мўлжалланган муддатли малака ошириш бўйича педагогларни ўқитилиши 2023 йил август-ноябр ойларида уч босқичда ўқитиш орқали 14 минг педагогларни малакасини оширишга эришилади.
2019-йилдан бошлаб Мактабгача таълим агентлиги тизимидаги юқори малакали давлат мактабгача таълим ташкилотлари методист-тарбиячилари ва тарбиячилари аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, касбий фаолиятида ижодкорлик ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилда “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2023” касбий кўрик танловининг биринчи босқичи 14-19 август кунлари туман/шаҳар миқёсида ўтказилмоқда. Республика босқичида ҳар бир номинация бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ғолиблар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг «Мактабгача таълим» йўналишига ўқишга киришда имтиёзга эга бўлади.
Шу билан бирга, мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрларнинг сифатини оширишга қаратилган ҳудудларда мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлар ва педагогика коллежлари мутахассисларига ўқув-методик ва дидактик материаллардан фойдаланиш мавзусида амалий-семинарлар ташкил этилди. Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда семинар-тренинглар, ўқув курслари мунтазам ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Пучон университетида, ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказилди.