«Пахтакор» клуби Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Игор Сергеевни расман таништирди.
31 ёшли ҳужумчи «Пахтакор» сафида 11-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди.
Сўнгги икки мавсумни Таиланднинг «Патхум Юнайтед» клубида ўтказган 31 ёшли форвард жароҳати сабабли 2024 йилда клуби сафида деярли майдонга тушмади ва тикланиш жараёни билан машғул бўлди. У Ўзбекистон миллий жамоаси сафида январ ойида Қатардаги Осиё кубогида Австралия билан баҳсда жароҳат олганди.
Маълумот учун, Игор Сергеев Тошкент клуби сафида жами 180 ўйин ўтказиб, 102та голга муаллифлик қилган.