Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Ҳилол" юлдузи юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб касалхонага ётқизилди

"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Ҳилол" юлдузи юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб касалхонага ётқизилди

"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Александр Митрович якшанба куни эрталаб Саудия Арабистони касалхонасига ётқизилди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

30 ёшли сербиялик футболчининг шифохонага ётқизилишига юрак уришининг тезлашиши сабаб бўлган. Қайд этилишича, даволовчи шифокор футболчига тўлиқ дам олишни тавсия қилган.

Митрович тизза ости пайидан олган жароҳатидан сўнг яқинда сафга қайтганди.

Сербиялик "Ал-Ҳилол" сафида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсумда у Саудия Арабистони жамоаси сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Чоршанба куни риёдликлар Элит ОЧЛ нимчорак финали жавоб ўйинида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Киритилди: 23:32 09.03.2025. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!