Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари фаолиятини баҳолаш бўйича махсус рейтинг тизими жорий этилади.
Унга кўра, камида 10 йилдан ортиқ муддат фаолият юритиб келаётган, шунингдек кредит, лизинг ва солиқ тўловлари бўйича муддати ўтган қарзи мавжуд бўлмаган фермерлар алоҳида рейтинг асосида баҳоланади.
Рейтингда юқори ўринни эгаллаган фермерларга Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар янада қулай шартларда тақдим этилади. Жумладан:
пахтачилик учун кредит ставкаси — 8 фоиз,
ғаллачилик учун — 10 фоиз этиб белгиланади.
Тизимнинг мақсади — фермерлар ўртасида рақобатни кучайтириш, молиявий интизомни ошириш ва ҳосилдорликни яхшилашга хизмат қилади.