Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Пахта режасини амалга ошириб бўлмаяпти. Барча кучлар эса бир вилоятга кўмак беришга қаратилган

Пахта режасини амалга ошириб бўлмаяпти. Барча кучлар эса бир  вилоятга кўмак беришга қаратилган

Туркманистонда пахта режаси ҳосил яхши бўлмаганлиги туфайли бажарилмай қолди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги талвасага тушиб қолган, вазир ва бошқа амалдорлар бу ҳақда президентга қандай ҳисобот қилишлари ҳақида бош қотирмоқда. Ўтган 2018 йилдаги каби бу йил ҳам пахта режаси 50 фоиздан паст кўрсаткичда бажарилади, деб ёзган нашр.

Давлат режаси бўйича 1 миллион 50 минг тонна пахтани йиғиб олиш кўзда тутилган. Айрим вилоятлар режани муваффақиятли амалга оширгани телевидение орқали хабар қилинган.

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов ҳоким бўлган Ахал вилоятида ҳосил яхши бўлмагани сабабли пахта режаси бажариш қийинлашган.

Аввалроқ ушбу вилоятда режани амалга ошириш мақсадида бошқа ҳудудларнинг муддатли ҳарбий хизматчилари ва ёлланма деҳқонлари сафарбар қилинаётгани маълум бўлганди.

2018 йили Туркманистонда аслида 450 минг тонна пахта териб олинган, йиллик режа эса 1,1 миллион тонна қилиб бажарилгани эълон қилинганди.

Киритилди: 06:20 04.11.2019. Ўқилди: 5653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!