"Теlegram асосчиси Павел Дуров Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан Остона шаҳрида Digital Bridge форуми доирасида учрашди. Улар таълим, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилишди", дея хабар беради Қозоғистон президенти матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Дуров Қозоғистонда сунъий интеллект лабораторияси очилишини эълон қилган. Бу Қозоғистоннинг суперкомпютер кластери ва Telegram ўртасидаги ҳамкорлик бўлади.
"Ушбу технология бир миллиарддан ортиқ одамга сунъий интеллект функцияларидан махфий, шаффоф ва самарали фойдаланиш имконини беради. Умид қиламизки, Қозоғистон суперкомпютер кластери ушбу тармоқ учун биринчи йирик ҳисоблаш қувватлари етказиб берувчиси бўлади", — дея изоҳ берди Дуров.