2024 йил 7 январдан хорижлик фуқаролар патент берилган кундан бошлаб икки ой ичида Россия ИИВ ҳудудий органини меҳнат фаолияти ҳақида хабардор қилиши шарт ва зарур бўлади.
Билдириш хатини учта усул билан тақдим этиш мумкин:
▪️“регистрация”си бўлган ҳудуддаги Ички ишлар вазирлиги бўлимига шахсан мурожаат қилиб;
▪️почта орқали – топширилгани ҳақидаги билдиришнома хати билан;
▪️онлайн, “Госуслуги” портали орқали.
“Уведомление” шакли ва топшириш тартиби тасдиқланган ва расмий ҳуқуқий ахборот порталида жойланган.
❗️Диққат, муҳим: агар ҳатто меҳнат шартномаси тузилмаган, мигрант оғзаки келишув билан ишлаётган бўлса ҳам, у бу ҳақда ИИБни хабардор қилиши шарт.
Агар бу ишни қилмаса нима бўлади?
Агар хорижлик 2024 йилдан меҳнат фаолияти ҳақида ИИВни ўз вақтида хабардор қилмаса, унинг патенти бекор қилинади. Қолаверса, мигрант янги патентни эскиси бекор қилинган санадан бир йил ўтибгина расмийлаштира олади. Яъни бир йилгача янги патент берилмайди.
📢Хабарни Россиядаги танишларингизга юбориб, уларни ҳам хабардор қилиб қўйинг.