Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Паст Дарғомда хотини ва қайнонасини ўлдирган эркак 24,5 йилга қамалди

Паст Дарғомда хотини ва қайнонасини ўлдирган эркак 24,5 йилга қамалди

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида хотини ва қайнонасини уриб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Ёшлар телеканлининг «Янги Давр» информацион дастурида маълум қилинди.

2021 йил 18 июль куни соат 23:00 ларда спиртли ичимлик ва гиёҳванд модда таъсирида бўлган О. аразлаб, ота уйига кетиб қолган аёлининг олдига борган. У ерда олдиндан келишмай юрган қайнонаси ва хотини билан жанжаллашиб, уларни қўл ва оёқлари билан шавқатсизларча калтаклаган. Бунга гувоҳ бўлган қайнукасини ҳам дўппослаган.

Баданнинг турли жойларига берилган зарбалар оқибатида хотини ҳам, қайнонаси ҳам вафот этган.

Суд ҳукми билан айбдор эр Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 24 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинди ва жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Киритилди: 07:40 14.11.2021. Ўқилди: 1842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!