Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, КХШТ низомида маълум бир давлатнинг аъзолигини «музлатиш» кўзда тутилмаган. Унинг сўзларига кўра, Россияда Арманистоннинг ташкилотга аъзолик бўйича позицияси ҳақида ҳали тушунча шаклланмаган, деб ёзади «Коммерсант».
Ўтган ҳафта Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг КХШТдаги иштироки «музлатилган»лигини айтди.
Москва бу мавзуда Ереван билан алоқаларни давом эттирмоқда, деди Песков. «Биз арман ҳамкорларимиз билан тез-тез алоқадамиз. Албатта, биз бунга аниқлик киритамиз», — деди Песков.
КХШТ котибияти Арманистондан аъзоликни тўхтатиб қўйиш бўйича ҳозирча ҳеч қандай ариза келиб тушмаганини маълум қилди.