Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш чораларини муҳокама қилишди.
Бу ҳақда Арманистон Бош вазири девони маълумот тарқатди.
Томонлар Арманистон-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантириш ва икки томонлама кун тартибига оид масалаларни муҳокама қилишди.
Пашинян ва Мирзиёев савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича изчил чоралар кўриш муҳимлигини таъкидладилар.
Шунингдек, улар минтақавий жараёнлар, жумладан, [Жанубий Кавказда] алоқаларни блокировка қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр алмашдилар, дейилади хабарда.