Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Пашинян Боку ва Анқаранинг навбатдаги талабини бажарадими?

Пашинян Боку ва Анқаранинг навбатдаги талабини бажарадими?

Ғарб Россия назорати остидаги Метсамор атом электр станциясини ёпишни талаб қилмоқда.

Бу ҳақида Hraparak хабар берди.

5 апрель куни АҚШ, Европа Иттифоқи ва Арманистон вакилларининг Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишида Вашингтон Арманистонда энергия диверсификациясини таъминлаши ва модулли атом электр станциясини қуриши ҳақида нодавлат келишувга эришилди. Бу ҳақда Арманистоннинг «Hraparak» газетаси манбаларга таяниб ёзмоқда. Маълумотларга кўра, Россия компанияси томонидан бошқариладиган Метсамор АЭС ёпилиши керак.

«Ғарб фуқаролик ҳаётида деярли қўлланилмайдиган модулли атом электр станциясини қуришга чақирмоқда. Бундай атом электр станциялари ҳарбий базалар учун қурилган. <...> Эътиборлиси, сўнгги йилларда Озарбайжон ва Туркия вақти-вақти билан [Метсамор] атом электр станциясини ёпишни талаб қилиб келади. Аслида, [Арманистон бош вазири Никол] Пашинян уларнинг навбатдаги талабини бажаради», — деб ёзади нашр.

Киритилди: 15:39 06.07.2024. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!