Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Пашинян: "Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш керак"

Пашинян: "Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш керак"

Арманистоннинг Европа Иттифоқига кириши масаласи умумхалқ референдуми орқали ҳал қилиниши керак.

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян Арманистоннинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

"Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш нияти ниҳоят умумхалқ референдуми орқали тасдиқланиши керак”, деди у.

Шу билан бирга, Бош вазирнинг аниқлик киритишича, ушбу қонун лойиҳаси Европа Иттифоқига зудлик билан қўшилиш таклифи сифатида қабул қилинмаслиги керак. Унинг асосий мақсади Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашиш бўйича амалий ишларга тайёрлигини кўрсатишдир.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон ҳукумати ушбу қонун лойиҳасини маъқуллаган.

Лойиҳа ғарбпараст кучлар гуруҳи томонидан бошланган ва бунинг учун 50 минг имзо тўпланган.

Киритилди: 12:59 09.01.2025. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!