Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлишни истаса, Евроосиё иқтисодий иттифоқидан чиқиши кераклигини айтди.
Унинг маълум қилишича, Арманистон 2027–2028 йилларда ЕИга аъзолик учун расман ариза топширишни режалаштирмоқда.
Пашиняннинг тушунтиришича, мамлакат икки иттифоққа бир вақтнинг ўзида тўлақонли аъзо бўла олмайди. Чунки уларнинг божхона қоидалари бир-биридан фарқ қилади.
Ҳозирча ЕОИИдан чиқиш бўйича амалий ишлар бошланмаган. Бу масала бўйича якуний қарор қабул қилишдан олдин референдум ўтказилиши керак.