Франция ҳарбийлари Эроннинг Исроилга ракета ҳужумларини қайтаришда иштирок этди. Бу ҳақда РИА Новости Франция президенти Эммануэл Макрон идорасига таяниб хабар бермоқда .
Офис баёнотида айтилишича, Париж Исроил хавфсизлигига содиқдир. Шунинг учун Франция Эрондан келаётган таҳдидни бартараф этиш учун Яқин Шарқдаги ҳарбий кучларини сафарбар қилди .