Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилмоқда

Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилмоқда

Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилмоқда.

Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма очилиши муносабати билан ЮНЕСКО Бош қароргоҳида атоқли бастакор Дмитрий Янов-Яновский асарининг жаҳон премьераси ҳам бўлиб ўтди.

Бастакор “Зиж - Буржлар таронаси” асарини Шарқнинг тўрт буюк мутафаккири: Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва Мирзо Улуғбек сиймосига ҳурмат тариқасида яратган.

⠀Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ижроси санъат ихлосмандларини Ўзбекистон маданий-тарихий меросининг янги қирралари билан таништирди.

Киритилди: 09:06 07.09.2023. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!