Париж прокуратураси Франция пойтахтидаги яҳудий мактабига қилинган вандаллик ҳолатлари бўйича тергов бошлади.
Бу ҳақда Agence France-Presse ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таяниб маълум қилган.
Маълумотларга кўра, ҳужум Парижнинг XX округида жойлашган «Бет Любавич» мактабига қилинган. Бинонинг ойналари синдирилган, фасаддан видеокамера ва хотира лавҳаси узиб олинган.
Прокуратура мулкка уюшган гуруҳ томонидан диний адоват асосида зиён етказиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди. Ҳудудий полиция бўлими гумонланувчиларни қидирмоқда.