Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Париждаги Паралимпия ўйинларининг очилиши олдидан Жеки Чан машъалани кўтариб юради

Париждаги Паралимпия ўйинларининг очилиши олдидан Жеки Чан машъалани кўтариб юради

Париждаги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими олдидан машъала олиб юрувчилардан бири машҳур актёр Жеки Чан бўлади, деб ёзади South China Morning Post.

Ташкилий қўмита хабарига кўра, бутун дунёга ўзининг трюклари ва экшнлари билан танилган 70 ёшли актёр чоршанба куни Франция пойтахтида Паралимпия машъаласи эстафетасининг очилиш маросимида иштирок этади.

Эстафетада француз актрисаси Эльза Зильберштейн ва хореограф Бенжамен Мильепье ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Паралимпия машъаласи Франция шаҳарлари бўйлаб саёҳатини бошлаган.

Сток Мандевил қишлоғидаги британиялик машъалачилар ярим йўлда француз ҳамкасблари билан учрашишди. Улар орасида Паралимпия ҳаракати ва биринчи Паралимпия ўйинлари асосчиси Людвиг Гуттманнинг невараси Лора Миллс ҳам бор. Кале коммунасидаги туннел чиқишида яна 11 та машъала ёқилди.

28 август, чоршанба куни Парижда машъалалар юриши якунланади. Шу куни Паралимпия машъаласи ёқилади.

Киритилди: 01:25 27.08.2024. Ўқилди: 1240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!