Кучли ёғингарчилик туфайли тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилинган Парижда дарахт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки бола жароҳат олди.
Бу ҳақда Parisien нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа Франция пойтахтининг 19-округида содир бўлган.
"Бир эркак ва икки бола йўл бўйлаб кетаётганда дарахт йўлга қулаб тушди. Эркак оғир тан жароҳати олди ва вафот этди", - дея маълум қилди пойтахт полицияси префектураси.
Қўшниларининг сўзларига кўра, марҳумнинг ёнида мактабдан олиб кетаётган иккита қизалоқ бўлган. Жароҳатланган болаларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.